Ўзбекистон делегацияси Женевада халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

7

Ўзбекистон делегацияси Женевада халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси 10 июнь куни бошланди. Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган. 108-Халқаро меҳнат конференцияси 21 июнга қадар давом этади.

>> Читать полностью на Zamin.uz

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Adblock
detector